АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер АҚШ солиқ идораси устидан судга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда CNN.
Кичик Байденнинг сўзларига кўра, IRS унинг солиқ декларацияси ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас эди. Шунингдек, у шахсий маълумотларининг махфийлигини таъминлаш учун кафолатлар ўрнатмаган.
Хантер Байден иш билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек, ҳар бир рухсатсиз ошкор қилиш ва адвокат тўловлари учун 1000 доллар талаб қилмоқда.
Вашингтондаги федерал судга топширилган даъво IRS агентлари Гари Шапли, Жозеф Зиглер ва уларнинг адвокатлари томонидан оммавий баёнотларда эълон қилинган маълумотларга асосланади.
«Даъво IRS ходимлари, уларнинг вакиллари ва бошқаларнинг ўз мажбуриятларини эътиборсиз қолдириб, Ҳунтер Байденнинг солиқ декларациясини қайта-қайта ва қасддан оммага ошкор қилиш ва тарқатиш қарорига тегишли», дейилади даъво аризасида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!