Jahon

Бўйинни қирсиллатиш инсультга олиб келиши мумкин – шифокор

Бўйинни қирсиллатиш инсультга олиб келиши мумкин – шифокор

Бу ҳақда умумий амалиёт шифокори Эвер Ариас ўзининг TikTokдаги аккаунтида маълум қилди.

Ариаснинг таъкидлашича, бўйинни қирсиллатиш одати дарҳол салбий оқибатларга олиб келмайди, аммо вақт ўтиши билан у бўғимларнинг гипермобиллигини келтириб чиқариши мумкин. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу ҳолат кўпинча оғриқлар, умуртқанинг компрессион синишига олиб келади.

Шифокор баъзида бўғим гипермобиллиги инсультни келтириб чиқариши мумкинлигини айтди.

Ариас бўйнини қирсиллатиш одатидан бутунлай воз кечмаганларга буни имкон қадар камроқ қилишни маслаҳат берди. У биринчи навбатда бўйнини массаж қилишни ва агар ноқулайлик кучли бўлса ва йўқолмаса, уни қирсиллагунча айлантиришни таклиф қилди, деб хабар беради tengrinews.kz.