Ҳиндистонда Нипаҳ вируси келтириб чиқарадиган ҳалокатли касаллик эпидемияси аниқланди, деб ёзади The Wall Street Journal.
Ҳиндистоннинг Керала штатининг Кожикоде шаҳри яқинида эпидемия қайд этилди. Камида иккита ўлим аллақачон маълум.
Шаҳар ҳокимияти фуқароларни эҳтиёт бўлишга, жамоат жойларида ниқобсиз юрмасликка чақирмоқда.
«Вазиятни таҳлил қилиш ва Нипах вируси инфекциясига қарши курашда штат ҳукуматига ёрдам бериш учун Кералага экспертлар гуруҳи юборилди», деди Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мансух Мандавия.
Газетанинг ёзишича, қурбонларнинг яқинлари ҳозир инфекция белгилари билан реанимация бўлимида даволанмоқда.
2018 йилда Ҳиндистонда Нипаҳ вирусидан 17 киши вафот этган бўлса, ўтган йили бир боланинг ўлими расман тасдиқланган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!