Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Нью-Йоркда америкалик тадбиркор ва Tesla эгаси Илон Маск билан учрашиб, уни Туркияда Tesla заводини очишни таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия президенти ҳузуридаги Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.
“Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Нью-Йоркаги Туркия элчихонасида Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маскни қабул қилди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда давлат раҳбари тадбиркорни Туркияда Tesla электромобилларини ишлаб чиқарадиган еттинчи завод очишга чақирди. Эрдўған, шунингдек, Туркиянинг космик дастури доирасида мамлакатнинг СпаcеХ билан ҳамкорликни ривожлантириш потенциалига ишора қилди ва Маскни сентябрь ойи охирида Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб ўтадиган технология кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Украинадаги можародан олдин Илон Маск хатто Россияда Tesla заводи қурилишини истисно қилмаган. Шундай қилиб, 2021 йил май ойидаги форум доирасидаги нутқида Маск: «Ўйлайманки, биз тез орада Россияда бўламиз. Менимча, бу ажойиб бўлади. Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатларига ҳам кенгроқ қарашимиз керак. Бу биз учун муҳим», деган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!