Iqtisod, Jahon

АҚШнинг давлат қарзи биринчи марта 33 триллион доллардан ошди

АҚШнинг давлат қарзи биринчи марта 33 триллион доллардан ошди

АҚШ давлат қарзи яна рекорд даражага етди ва 33 триллион доллардан ошди, деб хабар бермоқда мамлакат Молия вазирлиги сайти.

Департамент маълумотларига кўра, бу миқдор 33,044 трилион долларни ташкил қилган.

Июнь ойи бошида АҚШ президенти Жо Байден давлат қарзининг шифтини ошириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу чора Америка расмийларига дефолтдан қочиш имконини берди. Ўша пайтда бу кўрсаткич 31,95 триллион доллар ташкил қилаётган эди, аммо ўша ойнинг ўрталарида давлат қарзи 32 триллион доллардан ошиб кетди.