Jahon

Польша Европа Иттифоқидан ноқонуний муҳожирларни чиқариб юборишни талаб қилмоқда

Польша Европа Иттифоқидан ноқонуний муҳожирларни чиқариб юборишни талаб қилмоқда

Польша бош вазири ўринбосари, ҳукмрон Қонун ва адолат партияси раиси Ярослав Качински Польшанинг Европа Иттифоқига ноқонуний мигрантларни ватанларига жўнатиш талабини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

“Вазирлар Кенгаши Лампедузада амалга оширилаётган ишлар юзасидан қарор қабул қилди. Аммо Лампедуза бутун Европага, жумладан, Польшага таҳдид солаётган вазиятнинг маълум бир тимсоли холос”, — деди Качински.

Унинг қўшимча қилишича, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг Европа Иттифоқига юбориладиган резолюция қабул қилинган. Ҳужжатда Полша 2018 йилда эришилган муросадан воз кечмасликни талаб қилмоқда.