Россия президенти Владимир Путин октябрь ойида Пекинда Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда.
Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олиш учун ордер берган жорий йилнинг март ойидан бери Путин хорижга чиқмаган. Хусусан, у БРИКС саммити учун Жанубий Африкага бормаган.
Август ойида Bloomberg Путин Хитойга ташриф буюришга рози бўлганини ва бу унинг ICC ордери чиққанидан кейин биринчи хорижий сафари бўлишини ёзган эди. Кремл Россия президентининг октябрь ойида бўлиб ўтадиган “Бир камар, бир йўл” форумига ташрифига тайёргарлик кўрмоқда, деди агентлик суҳбатдошлари. Путинни Си Цзиньпиннинг шахсан ўзи таклиф қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!