Европа Иттифоқи Қорабоғдаги кескинлашувни қоралайди ва ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақиради, деди Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел.
“Озарбайжоннинг ҳарбий ҳаракатлари Боку ва Қорабоғ арманлари ўртасида ҳақиқий мулоқотни таъминлаш учун зудлик билан тўхтатилиши керак”, деди Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель.
Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказдаги инқироз бўйича махсус вакили Тоиво Клаар ҳам зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди: “Бугун мина портлашлари оқибатида озарбайжонликларнинг фожиали ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар келди. Бироқ, давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар вазиятни янада ёмонлаштиради. Боку ва Қорабоғ арманлари ўртасида тинч-тотув яшашга эришишнинг ягона йўли сифатида ҳақиқий мулоқотга имкон берадиган зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарур”.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!