Jahon

Тоғли Қорабоғ расмийлари: жанглар давом этмоқда, халқаро ҳамжамият аралашиши керак

Тоғли Қорабоғ расмийлари: жанглар давом этмоқда, халқаро ҳамжамият аралашиши керак

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бутун қўшма чизиқ бўйлаб жанглар давом этмоқда. “Озарбайжон Қуролли кучлари артиллерия ва ракеталардан, ҳужумда учувчисиз жанговар самолётлардан фойдаланмоқда”, — дейилади департамент баёнотида.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Ташқи ишлар вазирлиги ҳам янги баёнот билан чиқди ва у халқаро ҳамжамиятдан “Озарбайжон агрессиясини тўхтатиш учун имкон қадар тезроқ самарали чоралар кўришни” талаб қилди.

Шунингдек, тан олинмаган республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жанглар натижасида 5 киши ҳалок бўлган.