Jahon

Туркия Бокуни қўллаб-қувватламоқда

Туркия Бокуни қўллаб-қувватламоқда

Озарбайжон мудофаа вазири Туркиядаги ҳамкасбига телефон қилди.

Анқара «ҳар доимгидек Озарбайжонни қўллаб-қувватламоқда» деб хабар бермоқда. Бу ерда ажабланарли нарса йўқ. Туркия 1991 йилда Озарбайжон мустақиллигини тан олган биринчи давлат бўлган. Мамлакатлар этник, диний ва маданий жиҳатдан бир-бирига яқин. Туркия учун Озарбайжон Жанубий Кавказдаги асосий ҳамкор ҳисобланади.

2020 йилда Иккинчи Қорабоғ уруши пайтида Туркия Озарбайжонга ҳар томонлама ёрдам берди, у Туркиянинг учувчисиз самолётларини Арманистон қуролли кучларига қарши қўллади. Ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин эса Туркия қўшниларига миналарни тозалашда ёрдам берди.