Украина президенти Владимир Зеленский 2022 йил февралидан бери илк бор Украина самолётида хорижга учди, деб хабар бермоқда Украина ахборот агентлиги.
Украина раҳбари БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка Украинанинг “Украина” авиакомпанияси самолётида учиб кетди. Илгари у бошқа мамлакатлар самолётларидан фойдаланган.
Аввалроқ Зеленский ўзининг Телеграм-каналида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясининг юқори даражадаги ҳафталигида иштирок этиш учун АҚШга келганини маълум қилганди.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, у Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Хавфсизлик кенгаши саммитида ҳам иштирок этади.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден, шунингдек, Конгресс палаталари ва партиялари раҳбарлари, ҳарбий раҳбарият, америкалик бизнес вакиллари, журналистлар ва жамоатчилик билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Зеленский Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силва ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан ҳам учрашишни режалаштирган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!