21 сентябрь, пайшанба куни Озарбайжоннинг Евлах шаҳрида Қорабоғ ва Озарбайжон вакиллари музокаралар столига ўтиришади.
Аммо буни музокаралар деб аташ жуда қийин: бир томонда куч ва тўлиқ ҳаракат эркинлиги бор, иккинчисида ҳеч қандай имтиёз йўқ.
Бундай шароитда Боку шунчаки ўз шартларини айтиб, ултиматум қўйиши мумкин.
Тоғли Қорабоғ аҳолиси ҳам одамларнинг оммавий таъқиб ва ҳибсга олинишидан хавотирда.
Боку доимий равишда Қорабоғ арманлари Озарбайжон фуқаролари билан бир хил ҳуқуқларга эга бўлишини ваъда қилади. Бу баёнотлар арманларни тинчлантирмайди.
Можаро томонлари ҳал қилиши керак бўлган асосий савол – Тоғли Қорабоғ аҳолисининг келажаги нима бўлиши.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!