Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясидаги асосий нуқти:
— Жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда. Глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучаймоқда. Буларнинг барчаси кенг кўламдаги кескинлик ортишига сабаб бўлмоқда. Геосиёсий қарама-қаршиликлар туфайли савдо, инвестиция ва инновация соҳаларидаги эркин алмашиш йўлида янги тўсиқлар вужудга келмоқда. Ҳатто иқлим ўзгаришлари, очлик ва тенгсизликка қарши кураш сингари бутун башарият тақдирига дахлдор бўлган масалаларда ҳам ўзаро мулоқот издан чиққани сезилмоқда.
— Биз ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат бўлмиш Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини қатъий давом эттирмоқдамиз. Мамлакатимиз инсон қадри ва манфаатлари учун деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар йўлидан дадил илгарилаб бормоқда.
— Мамлакатимизда 2017 йилдан буён камбағаллик 2 баробарга камайди. Биз 2030 йилга уни 7 фоизга туширишни режа қилганмиз.
Ўзбекистон президенти 2024 йили БМТ шафелигида “Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл” бутунжаҳон конференциясини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.
— Бир аср давомида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинди. Ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми, ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркор, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинар эди. Бунинг натижасида ўзбек пахтасига бойкот эълон қилинган, мамлакат эса йиллар давомида қора рўйхатларга киритилган эди. Қатъий иродамиз туфайли энди буларнинг барчаси ўтмишга айланди. Халқимиз пахта қуллигидан буткул озод бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!