STADA Health Report 2023 маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари энг кўп Паркинсон касаллиги ва деменциядан қўрқишади. Бу касалликлар мамлакатимиз аҳолисининг 23 ва 22 фоизини хавотирга солмоқда.
Шу билан бирга, саратон касаллиги Ўзбекистон фуқароларининг 20 фоизини ташвишга солмоқда.
Респондентларнинг 22 фоизи тиббий муассасаларга тез-тез бориб туришини қайд этган, респондентларнинг 38 фоизи тўлиқ тиббий кўрикдан, 37 фоизи эса қисман тиббий кўрикдан ўтган.
Ўзбекистон фуқароларининг чорак қисми тиббиёт муассасаларига бормайди, европаликлар орасида бу кўрсаткич 44 фоизни, қозоғистонликлар орасида эса 57 фоизни ташкил қилади.
STADA маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари орасида энг машҳур скрининг процедураси терапевтик кўрикдир – 58%. Кейинчалик қон тестлари ва стоматологларга ташриф буюриш – мос равишда 45% ва 28%.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда STADA Health Report 2023 учун сўровнома “Изҳтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Республика маркази кўмагида ўтказилган. Унда 2 мингга яқин киши қатнашди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўн йил ичида биринчи марта ҳисоботга киритилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!