Iqtisod

Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича тарихий рекордини яна янгилади

Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича тарихий рекордини яна янгилади

Ўзбек тарвузлари экспорти тарихий рекордни яна бир бор янгилади. EastFruit портали мутахассислари бунга эътибор қаратди.

Май-август ойларида Ўзбекистон хорижга 96 минг тоннага яқин тарвуз етказиб берди. Ўтган йили эса – 81,8 минг тонна эди.

Портал экспертларининг фикрича, кўрсаткичларнинг ўсишига эрта экспорт – май ойининг ўрталаридан бошлаб таъсир кўрсатган. 2022-йилда май ойининг учинчи ўн кунлигида полиз маҳсулотлари етказиб бериш ойнаси очилди.

“Бошқача айтганда, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчиларига кетма-кет иккинчи йил рекорд натижаларга эришиш имконини берган асосий омиллар оммавий экспорт бошланишининг эртароқ муддатга ўтиши ва юк ташиш ҳажмининг ўсиши бўлди», дейилади ҳисоботда.

EastFruit агар янги маҳсулот бозорига чиқиш муддати эртароқ санага ўтса ва эрта тарвуз ҳажми ошса, бу Ўзбекистон Республикасига рекордни яна янгилаш имконини бериши мумкинлигини кутмоқда.