Қрим парламенти раҳбари Владимир Константинов ўзининг Телеграм-каналида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ярим оролнинг жанубий қирғоғидаги Ливадия қишлоғидаги миллийлаштирилган квартираси 23,9 миллион рублга баҳолангани, мулк яқин орада сотувга қўйилиши ҳақида хабар берди.
Константинов Зеленскийлар оиласининг квартирасида нацизмга қарши кураш музейини яратишни таклиф қилди.
Ўтган ҳафта Константинов илгари Зеленский ва украиналик тадбиркорларга тегишли бўлган 100 га яқин миллийлаштирилган кўчмас мулк яқин орада сотувга қўйилишини маълум қилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!