Эрон парламенти исломий кийиниш қоидаларини бузган аёлларга 10 йиллик қамоқ жазосини назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бир йил муқаддам ҳукумат ва ахлоқ полициясининг ўзбошимчалигига қарши намойишлар ўтказилганидан бери кўплаб эронлик аёллар бошларини ёпишдан бош тортган.
Қонун лойиҳаси “Ҳижоб ва иффат тўғрисида” деб номланади. Унга парламентнинг 152 аъзоси овоз берди, 34 депутат қарши чиқди, 7 нафари эса бетараф қолди.
Энди у конституциявий назорат органи томонидан тасдиқланиши керак, шундан сўнг у тўлиқ ҳуқуқли қонунга айланади.
Унинг мақсади эронликларнинг исломий кийиниш қоидаларига риоя қилишлари устидан назоратни кучайтиришдан иборат.
БМТ қонун лойиҳаси Эрон аёллари ва қизларини кўпроқ зўравонлик ва таъқибларга дучор қилишидан огоҳлантирмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!