Саккиз ой натижаларига кўра, мамлакатга зангори ёқилғи етказиб бериш 370 млн. доллардан ортиқ даромад келтирган.
Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ўтган йилга нисбатан 40 фоизга камайди, дея хабар беради “ТАСС” Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб.
Август ойида Ўзбекистондан мамлакатга ойлик газ етказиб бериш ҳажми июль ойидаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 18 фоизга камайиб, 75,27 млн. долларни ташкил этди. Бунгача Ўзбекистон газ экспортини икки ой кетма-кет оширган.
Январь-август ойларида Хитойга 370,57 млн. долларлик табиий газ экспорт қилинди. Натижада, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан кўрсаткич 40 фоизга камайган.
Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. Саккиз ойда мамлакатдан 6,63 млрд. долларлик газ етказиб берилган (ўтган йилга нисбатан +5 фоиз).
Иккинчи ўринда Россия турибди. Мамлакат экспорт ҳажмини қарийб икки баравар ошириб, 4,46 млрд. долларга етказган бўлса, кейинги ўринларда Мянма (993 млн. доллар) ва Қозоғистон (782 млн. доллар) бормоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!