O‘zbekiston

Қибрай ҳокимиятидаги 19 нафар раҳбар ишдан олинди

Қибрай ҳокимиятидаги 19 нафар раҳбар ишдан олинди

Қибрай тумани ҳокимлигидаги маънавий муҳит, ижро аппарати фаолиятини тубдан яхшилаш мақсадида бошланган кадрлар билан ишлашнинг “Қибрай тажрибаси” тугади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлардаги 64 нафар раҳбар ходимлардан 47 нафари лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига ёш, салоҳиятли кадрлар тайинланди. 17 нафар раҳбар кадрлар туман ҳокимининг кафолати асосида синов муддати билан лавозимида қолдирилди.

Туман ҳокимлигида ишлаб келаётган 19 нафар раҳбар ишдан олиниб, 10 нафари иш жойида синов муддати билан қолдирилди. Лавозимга тайинланганларнинг 25 нафари 25-35 ёшгача бўлган кадрлар экани айтилади.