Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари билан учрашувда биринчи навбатда ATACMS ракеталари ва F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни сўради. Бу ҳақда халқаро ишлар қўмитаси раиси Майкл Маккол маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.
«Биринчи навбатда, иккита нарса: ҳаво қопқоғи, яъни F-16 самолётлари ва ATACMS», деб таъкидлади қонун чиқарувчи.
Маккол Зеленскийга Қримда зарбалар бериш учун узоқ масофали артиллерия зарурлигини тушунтирди. Конгрессменнинг прогнозларига кўра, Украина охир-оқибат 10 август куни сўралган янги Америка траншини олади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!