Iqtisod, Jahon

Россия ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси антирекордни янгилади

Россия ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси антирекордни янгилади

2023 йил июль ойи охирида Россия ва АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 277,3 миллион долларни ташкил этди. Буни АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотлари тасдиқлайди, деб ёзади RBK.

Аниқлик киритилишича, товар айирбошлаш ўтган йилнинг феврал ойига нисбатан 11 баравар, 2021 йил июль ойига нисбатан қарийб 13 баробар камайган. Бу камида 2000 йилларнинг бошидан бери янги паст кўрсаткичдир.

Нашрнинг қайд этишича, ҳозирда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг деярли 90 фоизини Россия етказиб бериш ташкил этади — июль ойида Америка экспорти 36 миллион долларгача қисқарган. Россиянинг АҚШга экспорти учта маҳсулот гуруҳидан иборат – ядро ёқилғиси, минерал ўғитлар ва платина гуруҳи металлари (палладий, платина, родий).

Аввалроқ, US News & World Report нашри томонидан ўтказилган 17 минг киши ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Россия 2023 йилда дунёнинг энг қудратли учлигидан жой олган эди.