Yangiliklar

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Ўзбекистон банкнинг энг йирик ҳамкор-бенефициарларидан бири ҳисобланади, сўнгги олти йилда қўшма лойиҳалар портфели беш баробардан зиёдга кенгайган.

2026 йилга қадар даврга мўлжалланган ва жами 4 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи Ҳамкорлик дастури Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг барча устувор йўналишларини қамраб олган.