Jahon

Ҳиндистон Канада фуқаролари учун визани тўхтатди

Ҳиндистон Канада фуқаролари учун визани тўхтатди

Ҳиндистон Канада фуқароларига визалар беришни номаълум муддатга тўхтатди. Бундай қарорга келишга Канадада сикх сепаратистик ташкилоти “Халистонни озод этиш кучлари” (KLF) етакчиси Ҳардип Сингх Ниджар ўлдирилганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Канаданинг виза марказларини бошқарувчи BLS International Services компанияси сайтида визани тўхтатиш тўғрисидаги қарор ҳақида ёзилган. Хабарномага кўра, визалар бериш 2023 йил 21 сентябрдан бошлаб “кейинги буйруқлар келгунига қадар” тўхтатилади.

Ҳиндистон расмийлари вакили маҳаллий ОАВга берган интервьюсида бу маълумотни тасдиқлади. Бироқ Нью-Деҳли бу ҳаракатга изоҳ бермади.