O‘zbekiston

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси эълон қилинди

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси эълон қилинди

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида алифбо ислоҳоти бўйича илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.

Унда таклиф сифатида ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарфлар бирикмаси ва тутуқ белгисидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа орқали «шу пайтга қадар кўп мураккабликларни юзага келтираётган ҳарфлар ислоҳ қилиниши» таъкидланган.

Бунда

  • O‘ o‘ ни Õ õ
  • G‘ g‘ ни Ğ ğ
  • Sh sh ни Ş ş
  • Ch ch ни C c ҳарфига ўзгартириш таклиф этилмоқда.

Таклиф этилаётган янги алифбо. Унда ҳарфлар тартиби ҳам ўзгарганини кўриш мумкин.