Россия ҳукумати бензин ва дизель ёқилғиси экспортига вақтинчалик чеклов жорий қилди, деб хабар бермоқда Кazinform.
Россия ҳукумати расмий сайтида эълон қилинган фармонга кўра, бундай қарор ички бозордаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган.
“Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб бензин ва дизель ёқилғиси (жумладан, биржа орқали сотиб олинган) экспорти вақтинча тақиқлансин. Қарорнинг 1-бандига кўра, яъни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг ҳукуматлараро келишувига кўра, ушбу фармон тегишли тақиқни белгиламайди”, – дейилади Россия Федерацияси бош вазири М. Мишустин томонидан имзоланган қарорда.
Ҳужжатда таъкидланганидек, бу чекловлар ЕОИИга аъзо мамлакатларга тааллуқли эмас. Хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь ва Россия иттифоққа аъзо.
Қарор имзоланган кундан бошлаб, яъни 21 сентабрда кучга кирди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!