Фарғона вилоятининг Фурқат туманида электробуслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Фарғона ҳокимлиги Хитойнинг “Dongfeng Special Car” компанияси билан шартнома имзолади. Лойиҳага сармоя киритилиши 100 миллион долларга баҳоланмоқда. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1000 та электробусни ташкил этади.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Хитойга ташрифи доирасида умумий қиймати 1 миллиард 370 миллион долларлик шартномалар имзоланди.
Улар орасида: Dongfeng электробуслари учун 30 миллион долларлик аккумуляторлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Tunghsu Group билан қувватловчи ускуналар ишлаб чиқариш.
Dongfeng 1969 йилда ташкил этилган ва тижорат автомобиллари, енгил автомобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг бош қароргоҳи Вухан шаҳрида жойлашган. 2021 йил охирида соф фойда 1,4 миллиард долларни ташкил этган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!