Jahon

Грецияда қўйлар подаси 100 кг. марихуана еб, фермерни ҳосилидан маҳрум қилди

Грецияда қўйлар подаси 100 кг. марихуана еб, фермерни ҳосилидан маҳрум қилди

Грецияда қўйлар иссиқхонага кириб, марихуана плантациясини еб қўйган. Бу ҳақда Greek Reporter хабар бермоқда.

Ярим сув босган Салоники текислигида ўтлаб юрган пода ўт излаб тиббий марихуана етиштирувчи фермернинг иссиқхонасини вайрон қилди. Кейинроқ сурувга етиб келган чўпон уларнинг ғалати хатти-ҳаракатидан келиб чиқиб, қўйлар анчагина марихуана ейишга муваффақ бўлганини тахмин қилди.

Фермер кейинчалик ҳайвонлар унинг 100 килограммга яқин ҳосилини нобуд қилганини аниқлади. Шу билан бирга, у журналистларга «Даниел» бўрони туфайли аввал ҳосилининг бир қисми зарар кўрганидан шикоят қилди. “Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайман”, деди у воқеани изоҳлади.

Поданинг наша иссиқхонасига бостириб киришига катта эҳтимол билан ўт етишмаслиги сабаб бўлган.