Малининг шимоли-шарқидаги Гао аэропорти яқинида самолёт қулаб тушди ва ёниб кетди, деб хабар бермоқда маҳаллий Малижет нашри. Манба воқеа ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмади.
France 24 телеканалининг Малидаги мухбири Серж Даниел твиттерда ёзишича, унинг маълумотларига кўра, гап фавқулодда қўнган ва учиш-қўниш йўлаги охирида ёниб кетган Il-76 самолёти ҳақида кетмоқда.
Даниелнинг таъкидлашича, сўз юритилаётган самолёт ТЗ98 давлат рақамига эга бўлган самолёт бўлиб, у одамлар ва жиҳозларни олиб кетаётган эди. Воқеа жойида портлаш товушлари эшитилди, деди журналист.
Ҳарбий мухбир Чингиз Дамбиев ўзининг телеграм-каналида самолёт Беларуснинг Rubystar Airways юк ташувчи авиакомпаниясига тегишли экани ва БМТ манфаатларини кўзлаб учаётганини айтди.
Ҳарбий мухбир Юрий Котенок ўз каналида самолёт маҳаллий кучлар томонидан қўллангани ҳақида хабар берди. У, шунингдек, самолётнинг «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкатига алоқадорлиги ҳақидаги тахминлар тасдиқланмаганини айтди.
2021 йилда ҳарбий тўнтариш содир бўлган Мали қуролли тўқнашув ҳолатида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!