Италиянинг собиқ президенти Жоржио Наполитано вафот этди. Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар бермоқда.
Сиёсатчи 99 ёшида вафот этди. У ўзининг сўнгги ойларини Римдаги Сальватор Мунди клиникасида ўтказди. ОАВ маълумотларига кўра, у сунъий нафас олиш тизимидан узилган.
Наполитано 2015 йилнинг январида соғлиғидаги муаммолар туфайли истеъфога чиққан эди. Шундан сўнг у умрбод республиканинг фахрий президенти этиб тайинланди.
Аввалроқ, 12 июнь куни Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлускони 86 ёшида вафот этган эди. Италиянинг собиқ бош вазирининг охирги марта касалхонага ётқизилиши сурункали миеломоноцитар лейкемия билан боғлиқ эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!