Yangiliklar

LogiStan: «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши қолдирилди

LogiStan: «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши қолдирилди

«LogiStan. Economy of Central Asia» телеграм канали “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилишини бошлаш муддати қолдирилгани ҳақида ёзмоқда.

Сентябрь бошида ҳужжатлар имзолангандан кейин қурилиш шу йилнинг кузида бошланиши керак эди. Бироқ манба хабарига кўра, Хитой ва Қирғизистон молиялаштириш шартлари бўйича келиша олмаган.

“Лойиҳа бекор қилинмаган. Темир йўл бўйича музокаралар кейинроқ давом этади”, — дейилади хабарда.

Айни пайтда Demokrat.uz бу маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлай олмайди ёки инкор этмайди.