O‘zbekiston

Қайси вақтда ичилган қаҳва соғлик учун хавфли саналади?

Қайси вақтда ичилган қаҳва соғлик учун хавфли саналади?

Британиялик шифокорлар бир финжон қаҳва ичиш учун идеал вақтни аниқлади. Маълум бўлишича, тетиклантирувчи ичимликни соат 12:00дан олдин ичган маъқул.

Доктор Пунам Десаи тушунтирганидек, қаҳфанинг ярим сингиши даври беш-олти соатни ташкил қилади ва у ётишдан олдин танада сақланиб қолиши мумкин, бу эса одамнинг ухлаб қолишига йўл қўймайди.

Шифокор, унинг ўзи ҳеч қачон тушдан кейин қаҳва ичмаслигини тан олди, чунки бу уйқу сифатига катта таъсир кўрсатиши, тушдан кейин, айниқса кечқурун ичилган қаҳва инсонни узоқ вақт ухлатиши ва чарчаган ҳолда уйғонишига сабаб бўлиши мумкин.

Уйқунинг етишмаслиги, ўз навбатида, бир неча муаммоларга сабаб бўлиши эҳтимоли бор:

юрак касалликлари,

буйракдаги муаммолар,

юқори қон босим,

қандли диабет,

инсулт,

вазн ортиши,

депрессия.

2015 йилда халқаро олимлар гуруҳи томонидан олиб борилган тадқиқотлар инсон ётишдан уч соат олдин бир финжон қаҳфа ичса бу унинг осойишта уйқусига зарар етказишини аниқлади. Безовта уйқу салбий реакцияларнинг бутун занжирини келтириб чиқаради.

Қаҳфа ичадиган идишларни танлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга, дейди шифокорлар. Мутахассислар пластмассадан тайёрланган идишда қаҳва ичишни қатъиян ман қилишмоқда.

“Пластик идишлар қиздирилганда эндокрин тизимни бузадиган хавфли моддаларни чиқариши мумкин”, деди доктор Пунам Десаи.

АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги пластмассадаги кимёвий моддалар соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришини маълум қилди. Жумладан, репродуктив тизимга зарар етказиши, саратон хавфи ортиши, иммунитет ва асаб тизимининг дисфункциясини қўзғатиши мумкин.