Jahon, Siyosat

Сайёҳлар Канада ва Ҳиндистон ўртасидаги дипломатик жанжал домида қолиб кетишди

Сайёҳлар Канада ва Ҳиндистон ўртасидаги дипломатик жанжал домида қолиб кетишди

Ҳиндистон Канада фуқаролари учун виза хизматларини тўхтатаётганини эълон қилганидан бери Ванкувердаги сайёҳлик компанияларидан бирига қўнғироқлар тўхтамаяпти, деб хабар бермоқда BBC.

— Келгуси ойларда саёҳат қилишни режалаштираётганлар тақиқ уларга қандай таъсир қилишидан хавотирда, – деди Канадада турлар ташкил этувчи Explore India ходими Радҳика Шарма.

Унинг сўзларига кўра, тақиқ визаси бўлган сайёҳларга таъсир қилмайди, “лекин ҳали ариза бермаган одамлар буни оладими ёки йўқми, аниқ билмаймиз”.

Пайшанба куни Ҳиндистон ўз ходимларининг хавфсизлигини таъкидлаб, Канада фуқаролари учун визани расмийлаштиришни тўхтатиб қўйишини айтганидан кейин саёҳат билан боғлиқ муаммолар кўплаб саволлардан бирига айланди.

Бу ҳаракат Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг Канадада сикх сепаратистининг ўлдирилиши ортида Ҳиндистон турган бўлиши мумкин, деган очиқ айбловидан сўнг амалга оширилди. Ҳиндистон бу айбловларни “абсурд” деб атади.

Канада Ҳиндистонга сайёҳлар келган энг йирик бешта давлатдан бири ҳисобланади: 2021 йилда мамлакатга 80 мингдан ортиқ канадаликлар ташриф буюрган. Канаданинг 1,86 миллион асли ҳиндистонлик аҳолиси учун виза тақиқининг таъсири унчалик даҳшатли эмас, гарчи баъзиларнинг айтишича, бу уларнинг мамлакатдаги келажаги ҳақида саволлар туғдирган.

Шарма хоним каби Ҳиндистон фуқаролигига эга шахслар ҳамон Ҳиндистонга бемалол саёҳат қилишлари мумкин. Ҳиндистондан ташқарида яшовчи ҳиндистонлик фуқароларга мамлакатга умрбод кириш имконини берувчи Ҳиндистоннинг чет эл фуқаролиги картасига эга Канада фуқаролари ҳам худди шундай қилишлари мумкин.

Аммо Канадада таҳсил олаётган Шарма хонимнинг айтишича, икки давлат ўртасидаги сўнгги тарангликлар уни узоқ муддатли режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилган.

— Ўз келажагини режалаштираётган ва Канадада доимий яшашга интилаётган кўплаб талабалар стрессни ҳис қилмоқдалар ва қарорларини қайта кўриб чиқишмоқда, — деди Шарма хоним.

Канадада Ҳиндистон билан чуқур алоқада бўлган катта Ҳиндистон-Канада аҳолиси бор. Канада ҳиндлар учун чет элда ўқишга машҳур жой ва ҳиндлар Канадага иммигрантлар рўйхатида биринчи ўринда туради.

Пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Канада президенти Трюдо ўз мамлакати визалар бўйича шунга ўхшаш ҳаракат билан жавоб қайтармоқчи эмаслигига ишора қилиб, ўз айбловлари билан Ҳиндистонни қўзғатмоқчи эмаслигини айтди.

Канадада 49 йилдан бери яшаб келаётган ҳинд ва канадалик Ҳемант Шоҳнинг айтишича, унинг энг катта ташвиши бу жанжалнинг савдо ва бизнес муносабатларига таъсири.

— Ҳиндистонда кўплаб Канада компаниялари фаолият юритмоқда, – дейди Виннипегда яшовчи жаноб Шоҳ. — Агар мен бизнес билан шуғуллансам (зарар), йиғлардим.

Шарма хоним Explore India нашрига канадаликлардан визалар бўйича қўнғироқларда ҳам Ҳиндистонга ташриф буюриш хавфсизми ёки йўқми деган саволга жавоб беришини айтди.

У одамларни ҳар қандай сиёсий кескинликка қарамай, ҳиндлар Канададан келган сайёҳларни кутиб олишга тайёр эканликларига ишонтирди.