Дунёдаги аксарият хакерлар хитой тилида гаплашади, деди Россиянинг Касперский лабораторияси раҳбари Эвгений Касперский.
“Кўпчилик хакерлар хитой, кейин испан, португал, шундан кейингина рус, инглиз ва эски инглиз (инглиз тилининг ностандарт версияси), турк тилларида гаплашишади”, — дея Касперский сўзларини келтиради РИА-Новости ахборот агентлиги .
Касперский қўшимча қилдики, хакерлар уюшмалари асосан “ўрта ва паст даражадаги талабалар”дан иборат. Компания тўққиз юзга яқин ана шундай гуруҳларни кузатиб боради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!