Сербия ва тан олинмаган Косово ўртасидаги вазият яна ёмонлашди. Косово Албания расмийларининг даъво қилишича, номаълум шахслар Косово полицияси ходимларига қарата ўқ узган, натижада бир киши ҳалок бўлган, яна бири яраланган. Ўзини ўзи Косово бош вазири ва президенти деб эълон қилган шахслар ҳужумда “серб жиноий гуруҳлари”ни айблади.
Косово ҳукумати кейинроқ полиция полицияга ҳужум қилганликда гумон қилинган 30 нафар қуролли кишини топиб, қуршаб олганини ва улардан таслим бўлишларини сўраганини маълум қилди.
Шунингдек, ҳозирда Косовонинг Банска қишлоғида отишма бўлаётгани маълум, буни Косово полициясининг Шимолий минтақа қўмондони ўринбосари Ветон Элшани тасдиқлади.
“Биз ҳарбий кийимдаги, оғир қуролли одамларни кўрамиз, улар бизга қарата ўқ узадилар, биз уларга қарата ўқ узамиз”, деди Элшани.
Унга кўра, зирҳли техникалар ҳам қўлланилади. Маҳаллий аҳолига уйларини тарк этиш тақиқланган.
Ўз навбатида, Сербиянинг Пинк телеканали Сербия президенти Александр Вучич соат 20.00 да халққа мурожаат қилиши ҳақида хабар берди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!