O‘zbekiston

Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди

Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди

Ўзбекистондаги коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари 26—29-сентябрь кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Имтиҳонлар икки сменада: 08:00 дан 11:00 гача ва 15:00 дан 18:00 гача ташкил этилади.

Имтиҳон икки ихтисослаштирилган ва учта мажбурий фан (она тили, математика ва тарих) бўйича синовдан ўтказилади.

Абитуриентларга 90 та тест топшириғини бажариш учун уч соат вақт берилади.