O‘zbekiston

Таъмирталаб тизимлардаги авариялар натижасида ичимлик сувининг 25,7 фоизи йўқотилмоқда

Таъмирталаб тизимлардаги авариялар натижасида ичимлик сувининг 25,7 фоизи йўқотилмоқда

Ўзбекистонда таъмирталаб тизимларда вужудга келаётган авариялар натижасида ичимлик сувининг 25,7 фоизи йўқотилмоқда.

Ўзбекистонда ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказиб берилишидаги асосий муаммо бу 10 942 та сув иншоотларининг 2 318 таси яъни 21,2 фоизи, 89 минг км марказий ва ички тармоқларнинг 23,6 минг км ёки 26,5 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолганида.

Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ЎзАга маълум қилган.