Кино саноатини пароканда қилган беш ойлик иш ташлашдан сўнг Голливуд сценарийчилари студиялар билан шартнома имзолаганини эълон қилишди. Мазкур шартнома уларга ишлашга қайтиш имконини беради. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар берди.
«Биз бу муҳим ютуқ ва бутун саноатдаги касаба уюшма сценарийчилари учун ноёб ҳимоя шартномаси эканлигини эълон қилишдан фахрланамиз”, – дейилади Голливуд Сценарийчилар Гильдияси WGA мактубида.
Мактубда келишув тафсилотлари келтирилмаган. Шу билан бирга, улар ишлаб чиқилаётгани ва якуний қарорни WGA аъзолари қабул қилишлари қайд этилган.
“Гильдия рухсат бермаса, ҳеч ким ишга қайтмаслиги керак. Биз иш ташлашни давом эттирамиз, аммо бугундан бошлаб WGA пикетларини тўхтатамиз”, – дея изоҳ берди касаба уюшмаси.
Голливудда кино саноати мутахассисларининг норозилик намойишлари май ойининг бошида бошланган. Улар иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақини оширишни, шунингдек, кино ишлаб чиқаришда сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашни талаб қилишган. Netflix ва Disney каби компаниялар иш ташлашга қўшилиб, кўнгилочар соҳага катта зарар етказди.
Ушбу пикетлар туфайли Emmy телевизия мукофотини топшириш маросими кейинги йилга қолдирилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!