Jahon

Канада расмийси фашистлар фахрийсини шарафлагани учун узр сўради

Канада расмийси фашистлар фахрийсини шарафлагани учун узр сўради

Канада жамоатлар палатаси спикери Энтони Рота Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар бўлинмасида хизмат қилган украиналикни шарафлагани учун узр сўради.

98 ёшли Ярослав Хунка 22 сентябрь куни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ташрифи чоғида Канада парламентига таклиф қилинган эди. Рота унинг қаҳрамон эканлигини эълон қилган, шундан сўнг, тадбир иштирокчилари уни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишган.

Канададаги яҳудийларнинг CIJA гуруҳи шундан сўнг, яҳудийларни геноцид қилишда иштирок этган фашистлар бўлинмаси фахрийси парламентда шарафланаётганидан норози эканини айтган. CIJA ўз баёнотида бу ҳолат бошқа ҳеч қачон содир бўлмаслигини талаб қилган.

Якшанба куни Рота расмий баёнот бериб, воқеадан афсусда эканлигини билдирган. Унинг таъкидлашича, мазкур ҳолатдан депутатлар ва Украина делегацияси аъзоларидан ҳеч кимнинг хабари бўлмаган.