Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва болалар боғчаларига “Антиструмин” дори воситасини етказиб бериш бўйича бир неча миллиард долларлик тендерда ғолиб чиққан “SAMO” компанияси асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко хабар бермоқда.
Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол Нодир Юнусовни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қуллик меҳнати, фирибгарлик ва коррупция бўйича қидирувга берган.
Маълумотларга кўра, Юнусов 2005—2009-йилларда бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан ўз ватанларига қочиб кетган. Вазирлик эса кейинчалик у билан бир неча млрд сўмлик шартнома тузган.
АҚШ ҳукумати Юнусов топилган тақдирда зудлик билан 1-866-DHS-2-ICE рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!