Jahon

Афғонистон валютаси учинчи чоракда энг кучли валютага айланди

Афғонистон валютаси учинчи чоракда энг кучли валютага айланди

Учинчи чоракда Афғонистон валютаси — афғони 9 фоизга мустаҳкамланди. Йил бошидан бери ушбу валюта 14 фоизга мустаҳкамланган ва дунёда Колумбия ва Шри-ланкадан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Афғонининг ўсишига Толибоннинг маҳаллий операцияларда доллар ва Покистон рупийсидан фойдаланишни тақиқлаши сабаб бўлди.

Ҳукумат АҚШ доллари экспортига чекловларни кучайтирди ва онлайн савдони ноқонуний деб эълон қилди. Онлайн савдо қилганларга қамоқ жазоси берилади.

Гуманитар ёрдам ва савдо ҳажмининг ошиши ҳам афғон валютасини қўллаб-қувватламоқда. Аммо мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда бузилиши БМТ ва бошқалар томонидан берилаётган ёрдам камайишига олиб келмоқда.

Маълумот учун ўзбек сўми йил бошидан бери долларга нисбатан 8 фоизга қадрсизланган.