Jahon

Болгария С-300 комплекслари учун Украинага ракеталарни топширишни маъқуллади, Москва ғазабда

Болгария С-300 комплекслари учун Украинага ракеталарни топширишни маъқуллади, Москва ғазабда

Болгария Республикаси парламенти кўпчилик овоз билан Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам, хусусан, С-300 зенит-ракета тизими учун 5В55Р ракеталарини тақдим этишни маъқуллади.

Москва бу қарордан зудлик билан норозилигини билдириб, Болгариядан Киевга ракеталарни ўтказишдан бош тортишни талаб қилди.

Россия давлат ахборот агентлигининг ТАСС хабарига кўра, ҳукмрон кўпчилик ва мухолифатдаги сиёсий гуруҳлар ўртасида бу борадаги мунозаралар тахминан уч соат давом этган. Мухолифатдаги депутатлар ўз ҳамкасбларини миллий манфаатларга хиёнат қилишда айблаб, мудофаа вазири Тодор Тагаревнинг истеъфосини талаб қилишди, болгар социалистлари эса йиғилишни бойкот қилишди.

Йиғилишнинг бир қисми депутатларга мамлакат ҳаво мудофааси ҳолати ва С-300 қурилмалари сони тўғрисида расмий маълумотлар тақдим этилиши муносабати билан ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати (ФСМТC) Болгария парламентининг ушбу қарорига жавобан, бу Москва ва София ўртасидаги 2002 йилдаги ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама келишувга зид эканлигини таъкидлади. Россиядан олинган қурол ва ҳарбий техникани учинчи шахсга унинг олдиндан розилигисиз қабул қилиб бўлмайди.

“Бу Болгария раҳбариятининг Россия томонининг бир неча бор тушунтиришларига қарамай, қурол назорати соҳасидаги халқаро мажбуриятларини қўпол равишда бузишга қаратилган навбатдаги уриниши”, — дейилади Россия департаменти баёнотида.

ФСВТСнинг таъкидлашича, бу қадам «муқаррар равишда можаронинг қўшимча кучайишига ва бегуноҳ қурбонларга олиб келади».

“Биз Болгария томонини ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида халқаро ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқишга чақирамиз”, — дейилади хизмат хабарида.