Jinoyat

Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга оширилди

Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга оширилди

Блогер Фарҳод Маннопов (Mittivine) вафот этгани билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди. Тергов органи 2 кишига нисбатан айблов эълон қилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, жиноят иши доирасида икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 117-моддаси (хавф остида қолдириш) айб эълон қилинган.

Таниқли блогер Фарҳод Маннопов 2023 йил 5 мартга ўтар кечаси 27 ёшида Star Med клиникасида вафот этганди. Шундан кейин унда бурун операциясини амалга оширган Star Med клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилганди. Июль ойига келиб, шифохонанинг лицензияси суд томонидан бекор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Star Med клиникасида ўтказилган текширув натижаларига кўра, беморга тиббий хизмат кўрсатган анестезиолог ва реаниматолог, пластик жарроҳ, лаборант шифокор ҳамда ультратовуш текширувлари шифокорида малакавий тоифа бўлмаган.