Jahon

Ироқда тўй чоғидаги ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди

Ироқда тўй чоғидаги ёнғинда 100 киши ҳалок бўлди

Ироқ шимолидаги Найнава провинциясида тўй маросими чоғида содир бўлган ёнғин оқибатида 100 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши жароҳатланди. Қурбонлар орасида келин ва куёв ҳам бор. Ҳодисани Al Arabiya нашри кузатиб боради. Бу ҳақда Kazinform Life нашрига таяниб хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга тадбирда отилган пиротехника сабаб бўлган. Маълум бўлишича, тўйхонанинг хавфсизлик мосламалари бузилган, у тез ёнувчи панеллардан ясалган. Натижада тилсиз душман тезда тарқалиб, бинонинг айрим қисмлари қулаб тушган.

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланганларга ёрдам бериш учун Бағдод ва бошқа провинциялардан қўшимча кучларни юборган. Жароҳатланганларни ташиш учун кўплаб тез ёрдам машиналари сафарбар қилинган. Ёнғинга қарши кураш давом этмоқда.