O‘zbekiston

Октябрь ойида ҳаво минус 3 даражагача тушиб кетиши мумкин

Октябрь ойида ҳаво минус 3 даражагача тушиб кетиши мумкин

Октябрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундузи 23—28°, мамлакат жанубида 30° гача кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Кечаси ҳаво ҳарорати 11-16° илиқ бўлади. Ёғингарчиликсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда.

Ой охиригача ҳаво ҳарорати 10—15° илиқ, баъзи жойларда кечаси 3—8° илиқ ва 23—28° илиқ, кундузи 13—18° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолий туманларида октабр ойининг иккинчи қисмида ҳаво ҳарорати 0—3° гача пасайиб кетиши мумкин.