Россияда ўзбекистонлик пенсионер вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Россиянинг РEН ТВ федерал телеканали ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига таяниб хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, воқеа Ленинград вилоятида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 66 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россияга 2018 йилда қайтиб келган. У Приозерск туманида рўйхатдан ўтган ва яшаш учун рухсатнома олган, шундан сўнг у фаррош бўлиб ишга кирган.
Бир кун аввал, 26 август куни 12 ёшли қизнинг онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, пенсионер ўз фарзандини икки марта зўрлаганини маълум қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, биринчи воқеа шу йилнинг 12 февралида содир бўлган. У мактаб ўқувчисини ўз уйига, Ромашки қишлоғидаги хонадонга таклиф қилиб, жисмоний куч ишлатиб, зўрлаган. Хабарда қайд этилишича, 1 сентябрь куни эркак яна вояга етмаган болага зўравонлик қилган.
Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш очилган. Воқеа тафсилотларига аниқлик киритилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!