Jahon

Tesla, Google ва Microsoft Таиландга 5 миллиард доллар сармоя киритади

Tesla, Google ва Microsoft Таиландга 5 миллиард доллар сармоя киритади

Microsoft ва Google технология компаниялари Таиландда маълумотлар марказларини қуришни режалаштирмоқда, Tesla эса электромобиллар ишлаб чиқарадиган завод қуришни режалаштирмоқда, деди бош вазир Сретта Тависин. Унинг сўзларини Reuters агентлиги келтирган.

У кутилаётган инвестициялар ҳажмини 5 миллиард долларга баҳолади. Агентлик бу инвестициялар экспортнинг қисқариши туфайли заифлашиб бораётган Таиланд иқтисодиётини мустаҳкамлашини таъкидлади.

Таиланд Осиёдаги тўртинчи йирик автомобил йиғиш марказидир. Мамлакатда электромобил ишлаб чиқарувчилар ва харидорларга имтиёзлар таклиф этилмоқда.