Jahon

Европа Иттифоқи украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш чораларини узайтирди

Европа Иттифоқи украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш чораларини узайтирди

Европа Иттифоқи Украинадан келган қочқинлар Европа Иттифоқида ҳимояланиш муддатини 2025 йил 4 мартгача узайтирди. Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кўп ўтмай жорий қилинган вақтинчалик ҳимоя чоралари 2024 йилнинг мартида тугаши керак эди.

ЕИ Кенгаши Брюсселдаги йиғилишидан сўнг эълон қилган баёнотда, қарор “ҳозирда Европа Иттифоқида яшаётган тўрт миллиондан ортиқ украиналик қочқинлар учун ишончни таъминлаш” учун қабул қилинганини айтди.

Испания ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Фернандо Гранде-Марласка Гомес бу борада “Европа Иттифоқи Украина халқини керак бўлганда қўллаб-қувватлайди”, деди.

ЕИ вақтинчалик ҳимоя чоралари доирасида Украинадан келган барча қочқинлар Европа Иттифоқида ишлаш ва уй-жой, тиббий ёрдам, ижтимоий нафақалар ва болалар учун таълим олиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтади.