Хитой ҳукуматига алоқадор хакерлар шу йил ёз бошида Давлат департаментининг ўн нафар ходимининг махфий бўлмаган электрон почта аккаунтларидан 60 000 га яқин электрон почта хабарларини ўғирлашди. Бу ҳақда Politico манбаларга таяниб хабар берди.
10 та электрон почта аккаунтидан тўққизтаси Шарқий Осиё-Тинч океани масалалари билан шуғулланувчи одамларга тегишли эди, деди сенатор ёрдамчиси Эрик Шмитт.
Хакерлар Давлат департаментининг электрон почта аккаунтларига кириш учун ўғирланган битта Microsoft сертификатидан фойдаланган. Ушбу сертификат 25 та ташкилот ва давлат идораларини бузишда ҳам фойдаланилган.
Мактубларнинг моҳияти нимадан иборат бўлганлиги ҳалигача номаълум. АҚШ расмийлари махфий маълумотларнинг ушланиши эҳтимолини камайтирди. Уларнинг таъкидлашича, ҳужум ҳеч қандай нозик электрон почта ҳисобларини бузмаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!