O‘zbekiston

Кимлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган?

Кимлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган?

— “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонлари, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

— уруш ногиронлари ва қатнашчилари;

— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

— ёлғиз пенсионерлар;

— боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар;

— Чернобил АEСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар;

— энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

Солиқ имтиёзлари якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади.

Солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилади.

Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.