O‘zbekiston

Кўнгиллиларга Ўзбекистондаги клиник синовларда иштирок этишга рухсат берилади

Кўнгиллиларга Ўзбекистондаги клиник синовларда иштирок этишга рухсат берилади

Олий Мажлис Сенатининг 45-ялпи мажлисида соғлом шахсларга фармакологик ёки дори воситаларининг клиник синовларида ихтиёрий равишда иштирок этиш имконини берувчи фармацевтика саноатини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Ҳужжат, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт техникасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларининг амал қилиш муддатларини ўзгартиради ҳамда бир ишлаб чиқарувчидан, бир хил таркибга эга, турли савдо номлари остидаги дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

Бундан ташқари, донор қони ва унинг таркибий қисмларидан маҳсулот ишлаб чиқарувчи фармацевтика ишлаб чиқарувчиларига донор қони ва унинг таркибий қисмларини йиғиш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашга рухсат берилади.

Сенаторлар мазкур қонун қон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига қоплашини, шунингдек, янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш имконини беришини таъкидладилар.